Автомобил йўллари йўл пойи грунтларини зичлаштириш параметрлари тадқиқи
Самандар Искандарович КОМИЛОВ доцент докторант Тошкент давлат транспорт университети Тошкент, Ўзбекистон e-mail: samandarkomilov1974@gmail.com
Аннотация
Мақолада автомобиль йўл тузилмасидаги йўл пойи грунтларини зичлаштиришнинг аҳамияти ва унинг қатлам грунтларининг мустаҳкамлиги, турғунлигини таъминлашда муҳим ўрин эгаллаши баён этилган. Шунингдек уларнинг технологик жараёнга таъсир этувчи асосий параметрлари мазмун-моҳияти келтириб ўтилган. Грунт модели, йўл тузилма схемаси ва уни ташкил этувчи қатлам номлари ҳам берилган бўлиб, ҳар бир катталикнинг асосий хусусиятлари ҳисоб схемалари, ифодалар ва қийматлардан иборат расм ва жадваллар орқали кўрсатилган.
Таянч сўзлар: грунт модели, йўл тузилмаси, зичлаштириш коэффициенти, валец диаметри, амплитуда, частота.