Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг узунлиги 42,4 минг километрдан иборат. Шу жумладан, қаттиқ қопламали йўллар узунлиги 41,9 минг километр (жамига нисбатан 98,9 %)ни ташкил қилган.

Хўш, ҳудудларда йўллар сифатини яхшилаш мақсадида қандай ишлар қилинмоқда?

Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Навоий вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси таркибидаги Конимех туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан халқаро аҳамиятга эга А379 “Навоий – Учқудуқ” автомобиль йўлининг 56—57-километрлари оралиғида пиёдалар йўлагини қуриш ва эскирган йўл белгиларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур вилоят бўйича “Ташаббусли бюджет” дастурининг 2025 йил биринчи мавсумида энг кўп овоз олган ҳудудларнинг ички кўчаларида асфальт ётқизиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Ахси маҳалласи кўчаларининг 2,8 километр қисмига “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Айни кунларда Наманган Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси буюртмаси асосида “Rubin BIA” МЧЖ томонидан Ахси маҳалласи ҳудудида жойлашган Илғор, Мадад, Гулобод, Ихлос ва Кўтарма кўчаларига асфальт ётқизиш ишлари бажарилмоқда. Бу каби ишлар “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлган барча ҳудудларда давом этмоқда.

Бухоро вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси таркибидаги Олот туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан Хосабўйи ва Қумкашон маҳаллаларини бирлаштириб турувчи 80В159 “Човдур қ.–Баҳромбаёт қ.–Ҳасанёр қ.–Салақоровул қ.–Буржоқ қ.–Қўнғирот қ.” автомобиль йўлининг 12—14-километр қисмлари оралиғида таъмирлаш, яъни асфальт қопламасини ётқизиш ишлари тўла якунига етказилди. Натижада ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли ва шу ҳудуддан қатновчи автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши йўлга қўйилди. Бу эса, туманнинг Хосабўйи, Қумкашон, Баёт ҳамда Катта Баёт маҳаллалари аҳолиси учун ажойиб туҳфа бўлди.

2025 йилги таъмирлаш дастурига мувофиқ, Қоракўл туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан Давлат аҳамиятидаги Д185 “Қоракўл ш.–Ташаббус қ.–Янгибозор қ.–Хўжадавлат темир йўл станцияси” автомобиль йўлининг 14–15-километрлари оралиғига асфальт қопламаси ётқизилди. “Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий-тадқиқот ишлаб чиқариш маркази” масъулияти чекланган жамияти ходимлари томонидан ушбу асфальт ишларидан намуна олиниб, сифат кўрсаткичлари текширилмоқда.

Хоразм вилоятида ҳам бу каби амалий ишлар жадал давом этмоқда. Хусусан, вилоятда давлат аҳамиятидаги Д223 “Урганч-Гурлан” автойўли - Туркманистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг Гурлан тумани ҳудудидан ўтувчи қисми автотранспорт воситаларининг кўп йиллик мунтазам қатнови ҳамда турли даражадаги табиий офатлар натижасида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. Хоразм вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу Д223 автомобиль йўлида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани ҳудудидан ўтган 95В115Б “Қўнғирот сув омборига Д231 автомобиль йўли (17 км дан)” автомобиль йўлининг 11–13-километрлари оралиғида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.  Бу ишлар Қўнғирот ТЙФДМ томонидан амалга оширилиб, таъмирлаш ишларига 10 та махсус техника ва 18 нафар ишчи-ходим жалб қилинган. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ушбу автомобиль йўлининг таъмирланиши маҳаллий аҳоли учун ҳам, ҳудуд иқтисодиёти учун ҳам беқиёс аҳамият касб этади.

Жойларда йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш ишлари давом эттирилади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширади