Кўчаларимиз енгил автомобилларга тўлиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу бир томондан фаровонлик белгиси бўлиши билан бирга айрим ноқулайликларни келтириб чиқараётгани ҳам рост.

Автомобиль нарх-навоси, уни сотиб олиш билан боғлиқ тўловлар ва унинг ёнилғисига оид муаммолар ҳам йўқ эмас. Аммо шунга қарамай автомобилларга бўлган эҳтиёж доим мавжуд.  Ахир автомбиллар узоғимизни яқин, юкимизни енгил қилувчи муҳим восита. 

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомбиллар нархи қимматлиги ҳақида кўп баҳслар бўлган. Лекин гап бугун бу ҳақида эмас...

Автомобиль сотиб олишдаги турли тўлов ва йиғимлар ҳам дард устига чипқондек одамларни қийнаб келаётган эди. Бу борада жорий йилда бирмунча енгиллик яратилиб, амалиётга жорий этилди. Бу қандай енгиллик? 

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, янги йилгача автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим ундирилар эди. 

Яъни шундай воситалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, қайта рўйхатдан ўтказилаётганда автомобиль ҳолатидан, нархидан келиб чиқиб, уч фоизлик йиғим ундирилар эди. 

Эндиликда қонунчиликка киритилган ўзгаришга кўра, 2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олиб, уни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, қайта рўйхатдан ўтказилаётганда ана шу йиғим ундирилмайди. 

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бу янгилик ва енгиллик амалиётда айрим муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Янгиликни эшитиб “энди автомобиль сотиб олаётганда бир сўм ҳам тўламас эканмиз”, деб ўйлаётган кишилар ҳам учраб турибди. 

- Фуқаролар автомобиль сотиб олиб, уни ўз номига расмийлаштирганида давлат божи, нотариал хизмат ҳақидан ташқари автомобилнинг ҳолатидан келиб чиқиб ҳам давлатга йиғим тўлар эди, - дейди Ўзбекистон Нотариал палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Баҳодир Зоиров. – Буларнинг ҳаммасини бирлаштирганда эса катта маблағ келиб чиқар эди.  Мисол учун, янги “Каптива” сотиб олган шахс уни ўз номига расмийлаштираётганда давлат божи ва бошқа тўловлардан ташқари камида 6-7 миллион сўм қўшимча харажат қилар эди. Эндиликда фақат мана шу йиғим бекор қилинди. Қолган тўловлар эса тўланиши керак. “Каптива” мисолида фикримизни давом эттирадиган бўлса, бундай автомобилни номига расмийлаштираётган фуқаро 2 миллион 800 минггача тўлов тўлайди. Бунда автомашинанинг ишлаб чиқарилган йили ҳисобга олинади, албатта. 

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, йиғимнинг бекор қилингани ҳам катта қулайлик бўлди. Чунки кўпчилик фуқаролар автомобиль сотиб олишга олиб, уни расмийлаштиришга келганда тўловлар кўплиги учун бундан ўзини олиб қочишга уринар, автомобилини  ишончнома орқали бошқариб юраверар эди. 

2021 йил давомида мутлақо бегона бўлган, яъни қариндош бўлмаган 200 мингга яқин фуқаро ишончнома расмийлаштириш орқали автомобиль бошқарган. 

Айримлар автомобилнинг рули ўзимда, ким ҳам уни мендан тортиб олади, деб ўйлагандир, балки? Бироқ, ишончнома орқали олинган мулкка нисбатан ўша ҳайдовчининг ҳеч қандай мулкий  ҳуқуқи бўлмас эди. Чунки мулк эгаси истаган вақтда ишончномани бекор қилиб, мулкни қайтариб олишга ёки бошқа шахсга сотиб юборишга  ҳақли. Мана шундай ҳолатлар, афсуски, учраб турар эди.      

Шу кунларда давлат божларини такомиллаштириш, соддалаштириш устида иш олиб борилмоқда. Яъни давлат божига оид қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда. Автомобиль сотиб олиш жараёнида тўланадиган давлат божини камайтириш бўйича ҳам таклифлар билдирилган. Агар бу амалга ошса, фуқароларимизнинг сотиб олган автомбилларини ўз номига расмийлаштиришдаги барча мураккабликлар барҳам топади. 

     Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомобиль сотиб олишда энди енгиллик бор, бироқ...