Жиззах ва Самарқанд вилоятлари божхоначилари Давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги “Эпика” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида унда 1 дона полиэтилен ўрам борлиги, унинг ичидаги модда экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги 1 кг. 17 гр.ни ташкил қилувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Б.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилганида, ертўладаги автомобил баллони шинаси ичига 3 дона полиэтилен ўрамлар яшириб қўйилганлиги, мазкур ўрамларнинг ичида жами 3 кг. 90 гр. оғирликдаги "опий" ва "гашиш" гиёҳвандлик воситалари мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.