Сўнгги йилларда автомобиль ойналарини қорайтириш масаласи ижобий томонга ўзгараётгани сир эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, қуёш нурлари орқали инсон танасига тушадиган ултрабинафша ва инфрақизил нурлар терида доғлар (пигментларни) ҳосил қилади ва "саратон" касаллиги келиб чиқишига олиб келади.
Шу ўринда ўлкамизга кириб келаётган жазирама ёз ойларида қуёш нурларидан сақланишда автомобиль фойдаланувчилари учун қулайлик яратилиши талабдан ҳам кўра, инсон саломатлиги учун табиий эҳтиёжга айланмоқда.
Адвокат Камолиддин Бахавадинов "тонировка"га қўйилган талаблар, шунингдек, белгиланган нархларнинг юқорилигини, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасидаги айрим камчиликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/sVTaL5Ai8n4?si=_ApOWYmY_TolNevb" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (ЎзА)