Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртида ёш лейтенантларга диплом ва кўкрак нишонлари топширилди.

Тантанали тадбирда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, Қашқадарё вилоятидаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган ўқувчи-ёшлар, битирувчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Жанговар самолёт ва вертолётлар парвозининг Қарши шаҳридаги куч тузилмалари билан уйғунликда ҳаракатлари битирув оқшомига ўзгача завқ бағишлади. Битирув маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари – Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурхонов, ЖҒМҲО қўшинлари қўмондони генерал-майор Зайнобиддин Иминов иштирок этиб, битирувчиларни қутлади, битирувчиларга таълим тарбия берган устозлари ва ота-оналарига миннатдорлик билдирди.

Ушбу битирув маросими билим юртининг шонли тарихидаги 25-битирув сифатида ўрин эгаллади. Бугун авиация соҳасида 5 йил давомида таълим-тарбия олган ва интеллектуал жиҳатдан етук, мантиқий фикрлай оладиган, зарур касбий тайёргарликка эга бўлган 31 нафар битирувчи – ёш офицерлар миллий армиянинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучлари сафига йўлланди. Албатта, ҳарбий авиациянинг сир-асрорларини мукаммал ўрганган битирувчилар билан миллий армиямиз сафлари янада мустаҳкамланади.

– Бугун биз учун ҳам қайғули, ҳам тарихий кун, – дейди билим юртининг учиш аппаратлари ва двигателларининг тузилиши ва ишлатилиши йўналиши битирувчиси, жиззахлик Шаҳзод Самандаров. – Боиси 5 йил давомида хизматдошларимиз билан бир оиладек бўлиб кетгандик. Улар билан узоқлашиш қайғули албатта, аммо бизни катта ва масъулиятли ҳаёт остонаси кутмоқда. Бугун имтиёзли диплом, “Намунали хизматлари учун” 3-даражали кўкрак нишони, 3-даража малака тоифаси ва “лейтенант” ҳарбий унвони билан тақдирландим. Менга билдирилган бу ишончни келгусида ватанимга чин дилдан  хизмат қилиб оқлайман.

[gallery-7726]

Ўлмас Баротов, 
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Авиация билим юртининг 25-битирувчилари хизматга отланди