Август ойида Ўзбекистонга 1 млн 353 минг 421 нафар сайёҳ ташриф буюрди
Миллий статистика қўмитаси берган хабарга кўра 2026 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 9 млн 102 минг 729 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган.
Таққослаб қараладиган бўлса, ушбу кўрсаткич анча ижобий бўлиб, юртимизга келиб-кетувчи меҳмонлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млн нафарга ёки 21,1 фоизга ошганини кўрсатади.
Сайёҳлар давлатлар кесимида таҳлил қилинадиган бўлса, бу даврда юртимизга энг кўп ташриф буюрувчилар Қирғиз Республикасидан келгани маълум бўлади.
Уларнинг сони 2 млн 524 минг 378 нафарни ташкил қилади.
Кейинги ўриндан Қозоғистон – 2 млн 171 минг 581 нафар, Тожикистон – 2 млн 25 минг 400 нафар билан учинчи ўринни эгаллаган.
Рўйхат қуйидагича давом этади:
Россия – 867 757 нафар;
Афғонистон – 329 620 нафар;
Хитой – 318 465 нафар;
Туркманистон – 224 766 нафар;
Туркия – 130 155 нафар;
Ҳиндистон – 39 538 нафар;
Германия – 32 249 нафар.
Маълумот учун, жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 7 млн 749 минг 308 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлса, ўтган август ойининг ўзида мамлакатимизга 1 млн 353 минг 421 нафар сайёҳ келган.
А.Нарзуллоев, ЎзА