Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимиз аҳолининг турмуши фаровонлигини ошириш, айниқса ёшлар пухта билим олиши ва соғлом авлод бўлиб вояга етиши учун муносиб шароит яратиш борасида улкан бунёдкорлик майдонига айланди. Юртимизнинг барча гўшалари сингари Қуйи Чирчиқ туманида ҳам янгиланишлар авж палласига кирди.

Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан нисбатан ортда бўлган мазкур туманда кейинги йилларда аҳоли турмушини яхшилаш борасида жадал ҳаракатлар бошланган эди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишича, бугун ана шу ҳаракатларнинг амалий натижаси ўлароқ, қатор муассасалар фаолияти йўлга қўйилди.

730575a5-d3a9-47e0-aefa-c6401a084964.jpg

– Туманимиз бугун катта байрам ўчоғига айланди, – дейди туман ҳокими Акмал Холмуродов. – Чунки айни кунларда қатор муассасалар фаолияти йўлга қўйилди. Бу туманимиз аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, болаларни комил инсон қилиб тарбиялаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маданий ҳордиқ чиқариши учун имкон яратиш, энг асосийси, ёшларимизни ватанпарварлик, юртга муҳаббат руҳида тарбиялашга замин яратади.

Туманнинг “Сергели” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти болажонлар ихтиёрига топширилди. 2 миллиард 645 миллион сўм маблағ йўналтирилган мазкур мактабгача таълим муассасасида 200 нафар тарбияланувчига сифатли таълим-тарбия бериш учун барча зарур шароит яратилди. Шунингдек, туманнинг Беруний ва Ибрат маҳаллаларида ҳам янги мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди.Туманда аҳолининг маънавий-маданий ҳордиқ чиқариши, турли тадбирлар, маросимлар, санъаткорлар, шоирлар билан учрашувлар ташкил этиш, кексалар ва ёшларнинг ўзаро муносабатларини узвий боғлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

f1620648-bf5c-4f0b-960d-334f443e56f2.jpg

 Бу борада Маданият маҳалласидаги Маданият саройининг мукаммал таъмирланиб, барча қулайликларга эга бўлган шинам, кенг ва ёруғ ҳолда аҳоли хизматига топширилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Маданият саройи биносини капитал таъмирлаш ишларига 3 миллиард 500 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, аҳолининг маданий ҳордиқ олиши учун барча зарур шароит яратилди.

ea84670a-92a8-4a0e-bd44-41b468ec0d7e.jpg

Шунингдек, туманда замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, “Тўқбой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида эса янги қишлоқ оилавий поликлиникаси фойдаланишга топширилди.

Қатор ижтимоий соҳа объектлари билан бир қаторда, туманда узунлиги 15, эни 8 метр бўлган давлатимиз байроғининг 50 метр баландликда ўрнатилиши ҳам туман аҳолиси, айниқса ёшлар қалбини чексиз фахр ва ифтихорга тўлдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди