Бугунги кунда айрим ҳудудларда аҳолига яқин жойда қурилган корхона ва ташкилотлар, иншоотлар атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи тутун ва газларни чиқариши билан шу ҳудуд фуқароларининг эътироз ва мурожаатларига сабаб бўлаётганини тез-тез кузатиш мумкин. Эндиликда атмосферага бевосита таъсир кўрсатувчи бундай корхона ва иншоотлар қуриладиган жойлар маҳаллий Кенгаш депутатларининг розилиги асосида ҳал этилади.

Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 февраль куни қабул қилинган “Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи ёки унга бевосита таъсир кўрсатувчи корхона ва иншоотлар қуриладиган жойлар, чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойлар халқ вакиллари розилиги билан белгиланиши мустаҳкамлаб қўйилди. 

Шунингдек, ушбу фармонга кўра, маҳаллий аҳамиятга молик бўлган курорт табиий ҳудудлар, рекреация зоналари, ботаника ва дендрология боғлари, табиат боғлари ҳам фақатгина Кенгашлар розилиги билан ташкил этилади ёки тугатилади. Яъни, бу борадаги қарорлар тегишли ҳудуд аҳолиси томонидан сайланган депутатлар фикрини инобатга олган ҳолда, коллегиал тартибда қабул қилинади. Ҳудудлардаги мавжуд боғлар, табиий ҳудудларни сақлаб қолиш ҳамда янгиларини барпо этишда ўша ҳудуд аҳолисининг муносабати, фикрлари муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атмосферага таъсир кўрсатувчи корхоналар қуриладиган жойлар депутатлар розилиги билан белгиланади