Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Тўйчиев атмосферанинг зарарланиши, сув танқислиги ва ифлосланиши, биохилма-хилликнинг қисқариши авж олаётган шароитда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.  

Конституцияда инсон ҳаёти ва саломатлик даражасини яхшилашнинг зарур шарти сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чоралар белгиланди.

Оролнинг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида қарийб 2 миллион гектар майдонда ўрмонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бетакрор, ноёб флора ва фауна турларини сақлаб қолиш учун миллий қўриқхоналар, боғлар, экологик марказлар ривожлантирилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида республикада муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар умумий майдони қарийб 6,4 миллион гектарга етказилиб, мамлакат ҳудудининг 14,08 фоизини ташкил этмоқда.

Сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш,  атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини яхшилашга жиддийэътибор қаратилмоқда.

“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш устувор вазифалардан бири эканлиги белгилаб олинмоқда. 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35 фоизга камайтиришга қаратилган иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш борасида лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳар йили баҳор ва куз мавсумида 200 миллион туп дарахт кўчатлари экилмоқда.

“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастури доирасида маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, яшиллик даражасини ошириш, табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, биологик хилма-хилликни сақлаш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Экологик муаммоларни ҳал этишда тежамкор, экологик тоза технологияларни жорий қилиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини олиб бориш, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир доирасида “Биз табиатга бефарқ эмасмиз!” мавзусида имконияти чекланган болалар ўртасида табиат қўйнида расмлар чизиш ҳамда гуллар экиш танлови ва бошқа акциялар ўтказилиб, болаларга эсдалик совғалар топширилди.  

Шунингдек, экология соҳасида фаолият олиб бораётган энг фаол журналистлар ва фаоллар тақдирланди.

Бундан ташқари, Тошкент давлат аграр университетида ҳам Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Бизнинг еримиз, бизнинг келажагимиз” мавзусида семинар ўтказилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини яхшилашга жиддий эътибор қаратилмоқда