Аслида, инсон қаерда ишлаши, қанча маош олиши, ҳуқуқини ким ҳимоя қилишини билиб бориши керак
Айни пайтда ҳудудлар ўртасида фарқ катта. Хорижда ишлаётган бир кишига тўғри келадиган ўртача ойлик пул ўтказмаси Фарғонада 1 850 доллар бўлса, Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида 400 долларга, Сирдарёда 500 долларга, Жиззах ва Навоийда 600 долларга, Сурхондарё ва Хоразмда 700 долларга ҳам етмаяпти.
Ҳокимлар, элчилар ва техникум раҳбарлари одамларни юқори даромадли ишларга тайёрлаш бўйича ўз ишини қайта кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
– Аслида, инсон қаерда ишлаши, қанча маош олиши, ҳуқуқини ким ҳимоя қилишини билиб бориши керак, – деди Президентимиз.
Давлатимиз раҳбари хориждаги меҳнат бозорларига чиқишда элчилар, ҳокимлар ва техникумлар ҳамжиҳат ишлаши зарурлигини таъкидлади. Германия, Туркия, Словакия ва Қатарда ҳамкорлар топиб, уларни техникумлар билан боғлаш ва юртдошларимизни ишга жойлаштириш бўйича ижобий мисоллар бор.
Лекин қолган мамлакатлардаги элчиларимиз бу масалада суст экани кўрсатиб ўтилди.
Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.
ЎзА