“Асака” банк пластик карталар орқали хизмат кўрсатишда фаол банклардан бири
Мамлакатимизда пластик карталар орқали нақд пулсиз тўловларни амалга оширишни ривожлантириш йўлида “Асака” банк салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Мамлакатимизда пластик карталар орқали нақд пулсиз тўловларни амалга оширишни ривожлантириш йўлида “Асака” банк салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Бугунги кунда “Асака” банкнинг барча филиалларида туну кун – 24/7 режимида ишлайдиган 20 шохобча ва меҳмонхонада 189 банкомат ҳамда инфокиоскалар мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Шу билан бирга жорий йилнинг 31 декабрига қадар бу каби шохобчаларнинг сонини 40 тага, банкомат ва инфокиоскаларнинг сони 266 тага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Асака” банк мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган “Асака” банк тизимида пластик карталарга хизмат кўрсатиш, уларнинг турлари ва афзалликлари” мавзуидаги матбуот анжуманида маълумот берилди.
“Асака” банк капитал ва активлар ҳажми бўйича Республика тижорат банклари ўртасида етакчи банклардан биридир. Жамият, технологиялар шиддат билан тараққий этиб бораётган бир пайтда пластик карталар одамларнинг кундалик ҳаётидаги асосий тўлов воситасига айланаяпти. Бунинг сабабларидан бири, пластик карталар орқали амалга ошириладиган тўлов турлари кўлами, сифати ва тезлигидир.
“Асака” банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карталар сони 2 миллион донани ташкил этиб, ўрнатилган терминаллар сони 12 мингдан ошган.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Асака” банк томонидан жами 2,5 минг дона “Ҳумо” миллий тўлов тизимига мансуб тўлов терминаллари ўрнатилди. Хозирги кунда 51 минг дона “Ҳумо” тўлов карталари муомалага чиқарилди. Шу билан бирга 2019 йилнинг сентябрида ушбу карталарга “Овердрафт” кредитларни ажратиш жорий қилинмоқда. Ушбу кредит тури “Асака” банк мижозларидан ташқари бошқа банк мижозларига ҳам 24 фоиздан юқори фоизда тақдим этилади.
Мижозларга қулайлик яратиш ва масофавий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида “Асака” банк томонидан “Asaka mobile” мобиль иловаси жорий қилинган. Ушбу илова орқали картадан картага пул ўтказиш, онлайн омонат очиш, онлайн конверсия амалиётини ўтказиш, кредитларни сўндириш, коммунал, бюджет, солиқ, интернет ва бошқа хизматлар бўйича тўловларни ўтказиш имконияти мавжуд.

2018 йилнинг 8 ойи давомида жисмоний шахслар томонидан масофавий хизматлар орқали жами 250 миллиард сўмлик 2 млн. 69 мингта транзакция амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг 1 сентябригача жами 407 миллиард сўмлик 1 млн. 984 мингта транзакция амалга оширилган.
“Asaka mobile” мобиль илова орқали “оилавий карталар”ни бошқариш янги хизмат тури жорий этилди. Бу хизмат тури орқали мижозлар оила аъзоларига қўшимча карталар олиши ва ўз ҳисобрақамидан ўзи белгилаган лимит доирасида амалиётлар бажарилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш ва туристларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Асака” банк тижорат банклари ўртасида биринчи бўлиб “MasterCard”, “UnionPay” ва “UzCard” тўлов тизимларига мансуб тўлов карталарини бир банкомат ёки терминалда хизмат кўрсатиш амалиётини жорий қилган ва бугунги кунда банкоматлар “HUMO” ҳамда “VISA” карталарига ҳам хизмат кўрсатиб келмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.