Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Сурхондарё вилоятидаги оммавий ахборот воситалари раҳбар ва ходимлари, давлат бошқаруви идоралари матбуот котиблари ҳамда блогерлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда мамлакатимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар хусусида атрофлича маълумот берилди. Президентимизнинг жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан танишиш учун вилоятларга ташрифи чоғида ҳудудларда ишга туширилаётган янги лойиҳалар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилаётганининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Бу жараёнда мамлакатимизда шаклланган очиқлик, ошкоралик сиёсатининг, сўз эркинлигининг масъулияти ва ўрни тўғрисида фикр алмашилди.  

–Бор нарсани халқимизга тўғри етказиш керак,–деди А. Ходжаев.– Мамлакатимизда мулоқотнинг янги форматига ўтиш учун барча шароит яратилди. Энди ўртада конструктив мулоқот бўлиши зарур. Юз бераётган воқеа, ҳодисаларни, янгиликларни оммавий ахборот воситалари орқали ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам очиқ ёритиш лозим. Жамиятимизни ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун конструктив, холис таклифлар бериш керак. Лекин, биз бу ишларни қай даражада уддалаяпмиз? Ёки вазифамизни бажаришда қандай муаммоларга дуч келаяпмиз? Бугун шу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларингизни бемалол айтишингиз, таклифларингизни билдиришингиз мумкин. Балки, вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида содир бўлаётган оламшумул ўзгаришларни халққа тезкор, тўғри етказиш учун пресс-турлар ташкил этиш, матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказишга эҳтиёж бордир.  

Очиқ мулоқот чоғида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Соҳани янада ривожлантириш, давлат ва халқ ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.  

Шу куни Асаджон Ходжаев Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси, “Ишонч” нодавлат телевидениеси ҳамда “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририятида бўлиб ходимларга яратилган шароитларни ўрганди.  

Вилоятда 37 та газета – журнал, 2 та телеканал, 1 та радиоканал, 4 та веб-сайт, марказий оммавий ахборот воситаларининг 13 нафар мухбири, 4 та хусусий нашриёт, 2 та босмахона, 58 та матбаа корхонаси ҳамда давлат бошқарув органларининг 54 та ахборот хизмати фаолият юритиб, 350 дан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда.  

Агентлик раҳбари вилоят телерадиокомпаниясида жонли эфир ва телестудияларда кўрсатувларнинг ёзиб олинишини кузатди. “Ишонч” нодавлат телерадиокомпанияси фаолияти, телестудиялардаги шароитлар, мавжуд имкониятлар, кўрсатув ва лавҳаларни тайёрлаш ҳамда эфир жараёнларини кўздан кечирди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимлиги муассислигидаги “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририятида газеталарнинг чиқарилган сонлари, чоп этилаётган хабар ва материалларнинг мазмун-моҳияти билан қизиқди. Бу ерда барпо этилган янги босмахонада газеталарнинг чоп этилиши билан танишиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририятида дарахт кўчати ўтқазди.  

Танишувлар чоғида “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти қошида барпо этилган замонавий босмахона, мўъжазгина иссиқхона, кутубхона, спорт зал ва ходимлар учун бепул тушлик тайёрланадиган ошхона, миллий телерадиокомпаниянинг ҳудудий телеканаллар орасида биринчи бўлиб, вилоят телерадиокомпанияси эфирларини “HD” форматда узатишни йўлга қўйгани, “Ишонч” нодавлат телерадиокомпаниясининг жамоатчиликни юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан доимий хабардор қилиб боришдаги фаоллиги катта қизиқиш ўйғотди.  

Оммавий ахборот воситалари ходимларига яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланиш, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириб, ахборот ва янгиликларни жамоатчиликка холис, тезкор етказиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асаджон Ходжаев: “Бор нарсани халқимизга тўғри етказиш керак”