Асад режими амалдорлари ноқонуний олиб чиқиб кетган давлат активи Сурияга қайтарилади
Сурия Марказий назорат ва инспекция комиссияси ағдарилган Башар Асад режимининг собиқ амалдорлари томонидан мамлакатдан ноқонуний тарзда олиб кетилган давлат активини қайтариш учун ҳуқуқий механизм яратиш устида ишламоқда, дея хабар берди тузилманинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Ал-Хатиб.
Унинг сўзларига кўра, давом этаётган халқаро форум Суриянинг ўғирланган маблағни қайтариб олиш бўйича қонуний ҳуқуқини мустаҳкамлаш, делегацияга қайтариш жараёнини бошлаш учун зарур ҳуқуқий чоралар билан танишиш имконини берди.
Таъкидланишича, ушбу мамлакат делегацияси тадбирда иштирок этиб, шунга ўхшаш вазиятга дуч келган мамлакатлар тажрибасидан сабоқ олган.
Венага ташрифи давомида Сурия делегацияси Ливия, Жазоир ва Малайзия вакиллари билан учрашди. Шунингдек, Франция, Буюк Британия ва Испания вакиллари иштирокида халққа тегишли маблағ ва мулк ҳозир жойлашган мамлакатлар ноиблари билан ҳуқуқий чора муҳокама қилинди.
Дарвоқе, Саудия Арабистони Дамашққа ушбу механизмни ишлаб чиқишда сезиларли ёрдам кўрсатмоқда. Режадаги вазифани амалга ошириш учун Марказий комиссия таркибида ихтисослашган активни қайтариб олиш бўлими ташкил этилган.
С.Раҳимов, ЎзА