2025 йил 10–13 май кунлари Кобул шаҳрида бўлиб ўтган “Made in Uzbekistan” халқаро кўргазмаси доирасида Artel компанияси яна бир муҳим тарихий қадам ташлади – компания Royal савдо белгиси остидаги маҳсулотларни Афғонистонга экспорт қилиш бўйича расмий шартнома имзолади. Мазкур битим Artel’нинг халқаро бозорлар, хусусан, Афғонистон Республикасидаги ишончли ҳамкор мақомини мустаҳкамлади.
Royal брендининг юқори сифатли, энергия тежамкор ва фойдаланувчи учун қулай сув иситгичлари афғонистонлик тадбиркорлар ва истеъмолчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. Маҳсулотларнинг замонавий дизайни, ишончлилиги ва турли қўшимча функциялар билан бойитилгани ушбу маҳсулотларни бозорда ажралиб турувчи инновацион ечимга айлантирди. Айниқса, модел турларининг кенг танлови ва мақбул нархлари Royal брендининг афзалликларидан бири сифатида таъкидланди.
Афғонистон Artel учун янги бозор эмас – компания 2017 йилдан буён бу мамлакат билан самарали савдо алоқаларини йўлга қўйиб келмоқда. Сўнгги йилларда Artel маҳсулотларига бўлган талаб барқарор ошиб бормоқда ва ушбу талаб компаниянинг юқори сифат, хизмат кўрсатиш маданияти ва истеъмолчига йўналтирилган стратегиясининг самарадорлигини намоён этади.
Бугунги кунда Афғонистонда Artel компаниясининг бир нечта расмий дистрибюторлари фаолият юритмоқда. Маҳсулотларнинг кенг ассортименти, барқарор техник кўрсаткичлари ва рақобатбардош нархлари Artel'ни афғон истеъмолчилари учун ишончли танловга айлантирди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган “Made in Uzbekistan” кўргазмаси икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлади. Кўргазма доирасида афғон тадбиркорлари Ўзбекистон маҳсулотларига, хусусан, Artel техникаларига катта қизиқиш билдирди. Бу, ўз навбатида, икки халқ ўртасидаги дўстона алоқалар, дипломатик ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик натижасидир.
Artel компанияси ҳар доим сифат, инновация ва мижозларга содиқлик тамойилларига таянади. Royal бренди маҳсулотлари экспорти бўйича имзоланган янги шартнома Artel'нинг глобал миқёсдаги муваффақиятли стратегиясининг узвий давомидир. Компания экспорт географиясини янада кенгайтириш, маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқиш ҳамда Ўзбекистон саноати салоҳиятини халқаро миқёсда намоён этиш йўлида изчил ҳаракат қилмоқда.
Афғонистонда Artel маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб бораётгани – бу нафақат компаниянинг сифати, балки бутун Ўзбекистон саноатининг рақобатбардошлигини намоён этувчи ёрқин мисолдир.
ЎзА
Реклама ҳуқуқи асосида