Воҳида не-не орзу ниятлар билан ҳамқишлоғи Завқиддинга турмушга чиқди.

Оилада фарзандлар туғилди. Аммо Завқиддиннинг ҳеч қаерда ишламаслиги, оила ва рўзғор ташвишларини аёлининг зиммасига юклаб қўйгани, ичиб келиб, уни тез-тез калтаклаб туриши Воҳидани жонига теккан эди. Аммо қанча калтак еса-да, ҳақорат эшитса-да, бу ҳақда ҳеч қаерда гапирмас, маҳалла ёки ички ишлар идорасига бориб шикоят қилмас, фақат ичувчи эрининг инсофга келиб қолишидан умид қилиб яшарди.  

Бу орада Завқиддин ўзининг безорилиги орқасидан икки марта судланиб, қамалиб чиқишга ҳам улгурди. Қамоқдан чиққанидан кейин Завқиддин Россия давлатига бориб маълум бир фурсат ишлаб келди. Бу орада фарзандлар анча улғайиб қолган, катта қизларини турмушга берган эди. Воҳида энди эрига инсоф берганидан яратганга шукрона айтиб юрган кунларида Завқиддин яна ичишни бошлаб юборди. Оиладаги етишмовчиликлар жонига теккан, эрининг калтакларидан безиган аёл уйига яқин жойдаги "Осиё" кафесига идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишга кирди. Энди Завқиддиннинг яна куни туғди. У ҳар куни хотинидан ароқ учун пул сўраб, жанжал қилар, агар пул бермаса, бечора аёлни аёвсиз калтаклар, уйдан ҳайдарди. Воҳида йигирма беш йил бирга яшаган эрини одамлар олдида шарманда қилмаслик учун барчасига чидар эди. Аммо бу бардоши ўзининг ўлимига сабаб бўлди.  

Қотиллик юз беришидан бир кун олдин уйларига Завқиддиннинг укаси Зайниддин хотини билан меҳмонга келди. Воҳида уларни очиқ чеҳра билан кутиб олди, ош дамлади. Завқиддин ўтиб кетган туғилган кун баҳонасида укасидан ароқ олиб келишини сўради. Акасининг феълини яхши билган Зайниддин дўконга бориб, ароқ олиб келди. Эрининг ичиб олганидан кейин ўзини азоблашини яхши билган Воҳида "Ичманглар, шу зормандани" деди-ю, ҳақоратлар остида қолди. Меҳмонлар кетганидан кейин Завқиддин уни яна калтаклади. Сабр косаси тўлган аёл “Мени ургунча бирор жойда ишланг, рўзғорнинг камчилигини ўйланг”, деди.  

Завқиддин аёлни яна урмоқчи бўлганида болалари бир амаллаб жойига ётқизган. Эртаси куни эрталаб кичик болаларини мактабга жўнатган аёл ўзи ҳам ишига кетмоқчи бўлди. Кеча кўп ичганидан боши оғриб уйғонган Завқиддин уйдаги шкаф ичида турган ароқни олиб пиёлага қуйдида, газаксиз ичиб юборди. Воҳиданинг "Эрталабдан ичяпсизми?" деган гапи оғзида қолди. Завқиддин уни тарсакилаб юборди. Ерга йиқилган хотинини аёвсиз тепаркан “Уйдан кет. Сен билан яшашни истамайман" деб такрорларди. Воҳида йиғлаганча: "Уят эмасми, дадаси? Ахир йигирма беш йил яшаган бўлсак, қаерга бораман? Болалар нима бўлади?" деди. Бу сўзлар Завқиддинни тинчлантириш ўрнига баттар қутуртириб юборди. Шундоққина стол ўртасида турган катта ошхона пичоғини олдида Воҳиданинг чап кўкрагига бор кучи билан урди. Воҳида ўша жойнинг ўзида вафот этди. 

Афсуски, ичкилик туфайли жаҳолатга берилган, эс-ҳушини йўқотган эркак вояга етмаган фарзандлари тақдирини ўйламай, қотилликка қўл урди. Бу фожеа ўтган йили Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Зарангари ҚФЙга қарашли Каллон қишлоғида юз берди. Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2022 йил 10 февралдаги ҳукмига кўра, қотил З.Ражабовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.  

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан жазони ўташ жойларида тиббий йўсиндаги алькоголизмдан мажбурий даволаниш чораси қўлланилиши юзасидан ҳам ҳукмга банд киритилди. Судланувчининг икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун қонунда белгиланган тартибда васий тайинлаш масаласи Ғиждувон тумани халқ таълими бўлими васийлик ва ҳомийлик органи зиммасига юклатилди.  
Бу фожеа юз бермаслиги ҳам мумкин эди. Наҳотки, бу оиладаги кунда бўладиган жанжаллар, нотинчликлардан ҳеч кимнинг хабари бўлмаган бўлса? Маҳалла фаоллари, посбони, қўшнилар бу оиладаги ҳаққоний аҳволдан, Завқиддиннинг ичиб ҳаммани тинчини бузишидан бехабар бўлса?  

Қотилку жазосини олар. Аммо бир лаҳзада онасидан жудо бўлган, отаси қамалган фарзандлар тақдири нима бўлади?  

Акрам Раҳимов,  

жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани судининг раиси, 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ароқдан сархуш бўлган эркак хотинини ўлдирди, фарзандлар етим қолди