Оқибатда бувиси А.К кўп қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этади.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги Оқтош маҳалла фуқаролар йиғини Қалдирғоч кўчасида яшовчи С.Қ жорий йил 30 июндан 1 июлга ўтар кечаси жуда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда уйига келади.

Унинг бу ҳолатини кўрган отаси К.А тергай бошлайди ва натижада ота-ўғил ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолишади. Уларнинг уйига меҳмонга келган бувиси яъни отаси К.Анинг онаси А.К можарони бостирмоқчи бўлади. Жазавага тушган ўғил яшаш уйидаги ёрдамчи хўжалик хонасидан ошхона пичоғини олиб чиқиб уй олдидаги йўлакда турган бувиси А.Кни ўнг оёқ болдир соҳаси, чап кўкрак қафаси олд пастки қисми ва чап кўкрак соҳасига пичоқ уради ва ҳаёт учун оғир бўлган тан жароҳати етказади. Уни тинчлантириш учун яқинлашган отаси К.Анинг ҳам чап қорин соҳасига бир марта пичоқ санчиб оғир тан жароҳати етказади.

Оқибатда бувиси А.К кўп қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этади. Отасининг ҳаёти шифокорлар томонидан сақлаб қолинди.

Бувиси қотилига айланган ва отасини ўлдиришига бир баҳя қолган падаркуш ўғил шу қадар кўп спиртли ичимлик қабул қилганки, ҳатто ўзи нима иш қилиб қўйганини англамайди. Панжара ортида ҳушига келган жиноятчига нималар қилганини айтишганида ҳайратдан донг қотиб қолди. Сўнгги пушаймон ўзингга душман.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ароқ ичган ўғил отаси ва бувисини пичоқлади