Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Танк биатлони” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда делегация аъзолари, иштирокчи давлатлар жамоа вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Унга кўра, биринчи дивизионда қатнашадиган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоамиз сариқ рангли танкларда ҳаракатланадиган бўлди. Шундай қилиб, полковник Жума Аташев бошчилигидаги жамоамизга биринчи дивизионда Россия Федерацияси, Хитой, Беларусь, Сурия, Озарбайжон, Сербия, Қозоғистон, Мўғулистон, Венесуэла ва Вьетнам давлатлари жамоалари рақиблик қилади.

– Йигитларнинг кайфияти аъло ва жанговар. Энг муҳими шу, менимча. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрганмиз, – деди жамоа аъзоси, капитан Муҳриддин Нуриддинов. – Тўғри, рақибларимиз кучли, аммо биз ҳам ҳеч кимдан кам эмасмиз. Насиб қилса юқори натижалар билан юртимизга қайтишни ният қилганмиз.

Эслатиб ўтамиз, танкчилар жамоамиз дастлабки тайёргарликни Россия Федерациясининг Челябинск вилоятида жойлашган 255-умумқўшин полигонида олиб бориб, ҳозирда Москва вилоятидаги “Алабино” полигони яқинидаги 1-полкка жойлашган. Мусобақага қадар тайёргарлик машғулотлари давом этади.

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ,

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти ходими.

Россия Федерацияси, Москва вилояти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“АрМИ–2021”: “Танк биатлони”га қуръа ташланди