Ҳарбий хизматчилар чўкаётган аёлни қутқариб қолди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Туркистон санъат саройи атрофида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари 18 октябрь куни соат 20:40 ларда Анҳор каналида чўкаётган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Анҳорда чўкаётган ва ёрдам сўраган аёлни кўриб қолиб тезкорлик билан уни сувдан олиб чиққан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, сержант З.Эргашев ва унинг шериклари ёрдами билан қашқадарёлик фуқаро (1980 йилда туғилган) Ю.Х. шифохонага етказилган ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда Шайхонтоҳур тумани ички ишлар ходимлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.