Нью-Йоркда “икки давлат ечими” бўйича ўтказилган халқаро конференцияда Европа Иттифоқи ва Араб Лигаси ҲАМАСни қуролсизланишга даъват этувчи декларацияни қўллаб-қувватлади. Қатар,Саудия Арабистони ва Миср каби етакчи араб давлатлари ушбу йиғинда тайёрланган декларацияни имзолади. Ҳужжатда ҲАМАС радикал гуруҳ сифатида Ғазодан чиқиб кетиши лозимлиги айтилган. Бундан ташқари, ҲАМАС Ғазодаги назоратни ва барча қуролларни Фаластин миллий маъмуриятига топшириши талаб қилинган.

Фаластин Бош вазири Муҳаммад Мустафо ушбу анжуманда сўзга чиқиб, минтақада халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш ва уларнинг хавфсизликни таъминлаш борасида иштирокини таклиф этган.

ЕИ ва Араб Лигаси томонидан маъқулланган мазкур декларация 2025 йил сентябрь ойига қадар БМТ томонидан расман қабул қилиниши кутилмоқда. Унга қадар бу жараёнга бошқа халқаро ташкилотлар ва ўлкалар ҳам қўшилиши мумкин. Франциянинг Европа ишлари бўйича вазири Жан-Ноэль Барро қабул қилинган ҳужжатни “тарихий ва мисли кўрилмаган” дея баҳолади. Тадбир доирасида Франция бошчилигидаги 15 та Ғарб мамлакати дунё жамоатчилигини мустақил Фаластин давлатини тан олишга чақирган.

Ҳужжатни имзоловчи давлатлар ҲАМАСдан гаровга олинган шахсларни Исроилга қайтаришга чақирди ва қарийб икки йилдан бери давом этаётган зиддиятни тўхтатиш талабини билдирди.

АҚШ ва Исроил вакиллари бу конференцияда иштирок этишдан бош тортишган. Улар ҳар доимгидек ҳозирги шароитда Фаластин давлатини яратиш терроризмни қўллаб-қувватлаш, дея баҳолашмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/PisXUyIOFDE?si=7Wxef9jVnCtw6FZA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Араб давлатлари ҲАМАСни қуролсизланишга чақирмоқда (+видео)