Ўзбекистон фармацевтикасининг бугунги ҳолати, соҳага инвестиция киритиш, юртимизда хорижий компанияларга яратилган имконият ва имтиёзлар кенгаймоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов АҚШнинг “Pfizer” халқаро фармацевтика ва биотехнология корпорациясининг Кавказ ва Марказий Осиё минтақаси директори билан учрашди. Директор ўзи фаолият юритаётган компания ҳақида қисқача маълумот бериб,  Ўзбекистон фармацевтика тармоғининг онкология ва вакциналар йўналишига қизиқиши борлигини қайд этди, дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотида.

Учрашув давомида  Ўзбекистон фармацевтика бозорининг жорий ҳолати ҳақида меҳмонларга маълумот берилиб, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш учун энг истиқболли йўналишлар  муҳокама қилинди.  Шунингдек, хорижий компаниялар қизиқиш билдираётган соҳалардаги ўзгаришлар ҳақида  маълумотлар берилди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШнинг “Pfizer” компанияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди