АҚШнинг қатор нуфузли олий ўқув юртлари Президентнинг таълим соҳасидаги чора-тадбирлари, жумладан молиялаштиришни тўхтатиш қарорига қарши чиқиш учун махсус уюшма тузди. Бу ҳақда “Wall Street Journal” хабар тарқатди.

– Мамлакатнинг энг нуфузли университетлари раҳбарлари Дональд Трамп маъмуриятининг олий таълимдаги илмий тадқиқот учун ажратилган молиявий манбани қисқартириш ва академик мустақилликни чеклаш сиёсатига қарши курашиш мақсадида хусусий альянс тузди, – деб ёзган нашр. – Айни пайт ассоциация 10 га яқин, биринчи навбатда сайловда Демократик партияни қўллаб-қувватлаган “кўк” штатлардаги таълим муассасасини бирлаштирган.

Таъкидланишича, гуруҳга қўшилган юқори мартабали олимлар федерал ҳокимият идоралари билан музокарада Трамп маъмурияти талабларига нисбатан қандай муносабат билдириш зарурлигини аниқлашмоқда. Масалан, улар талабаларни қабул қилиш, ходим ёллаш, ўқув жараёнини ташкил этиш масалаларида ўз нуқтаи назарларини илгари суришяпти.

АҚШ Таълим вазирлиги 15 апрель куни Оқ уйнинг кадрлар ва таълим сиёсатини ўзгартириш ҳақидаги талабини очиқчасига рад этгач, Гарвард университетига ҳукумат томонидан ажратиладиган 2,2 миллиард доллар камайтирилиши эълон қилинди. 22 апрель куни 100 дан зиёд олий таълим муассасаси ҳукумат томонидан кўрилаётган чоралар, хусусан молиялаштириш тўхтатилиши қораланган хатни имзолади. Қатор университетлар, жумладан Гарвард ва Принстон университетлари, Массачусетс технология институти раҳбарлари Вашингтон ҳукуматини конструктив ҳамкорликка чақирди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШнинг нуфузли университетлари Трампга қарши иттифоқ тузди