АҚШ Россия нефтининг муқобилини Венесуэладан топа олмайди, деб ёзади Германияда чиқадиган “Frankfurter Algemeine Zeitung” газетасидаги мақола муаллифи Тьерк Брювиллер.
Яқинда америкаликлар делегацияси анча йил ўтиб венесуэлаликлар билан қайта музокарага киришди.
Ахборот воситаларининг хабарига кўра, Вашингтон Каракас нефть етказишни тиклаб, нархни оширмай турса, унга нисбатан санкцияни юмшатишни таклиф қилди.
Ҳозир санкция туфайли Венесуэла энергия ташувчиларини, асосан, Россия ва Хитой олмоқда. Эрон эса, Каракасга енгил нефть сотади, у Венесуэланинг оғир нефти билан аралаштириш учун зарур.
Таҳлилчилар Каракас Штатларга ёқилғи етказиб берувчилар рўйхатида Москванинг ўрнини эгаллай олмайди, деган фикрда. “Бу, ҳатто, Россия нефтининг дунёдаги экспорти ўрнини ҳам босолмайди. Венесуэла нефть саноати кўп йиллик хўжасизликдан кейин деярли пароканда бўлган”, дейилади мақолада.