АҚШга Грин-карта олиш тартиби ўзгарди
АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати грин-карта олиш қоидасига ўзгариш киритилишини эълон қилди.
- Бундан буён Қўшма Штатларда вақтинча бўлган ва грин-карта олишни истаган чет эллик ариза бериш учун ўз мамлакатига қайтиши шарт, - дейилган агентлик баёнотида. - Истисно ҳолатлар ҳам бор.
Янги қоидага кўра, энди ариза берувчи мамлакатни тарк этиши, чет элдан туриб ҳужжат топшириши ва қайтишдан олдин қарорни кутиши лозим. Бу жараён бир неча ой давом этиши мумкин.
Илгари, грин-карта аризаларининг қарийб ярми тўғридан-тўғри Қўшма Штатларда топшириларди ва ариза берувчи мамлакатни тарк этмасдан қарорни кутиши мумкин эди.
Таъкидланишича, янги тартиб рад этилган ариза берувчиларнинг Қўшма Штатларда ноқонуний қолиши ҳолатларини камайтиради.
С.Раҳимов, ЎзА