АҚШда хитойлик миллиардер 30 йилга озодликдан маҳрум қилинди
АҚШ федерал суди хитойлик миллиардер, таниқли танқидчи Гуо Венгуйни бутун дунё бўйлаб минглаб сармоядорни алдаб амалга оширган йирик фирибгарлиги учун 30 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Терговчилар фикрича, бизнесмен 2018-2023 йиллар оралиғида ўзи бошқарган инвестиция лойиҳалари орқали 1 миллиард доллардан кўп маблағ ишлаган ва тарафдорларига Хитой Коммунистик партиясига қарши курашишда ҳамкорлик ваъда қилган. Суд эса пулнинг асосий қисми Гуонинг дабдабали турмуш тарзи – қаср, яхта, қимматбаҳо машина ва дизайнерлик буюмларига сарфланганини аниқлади.
Суд раиси Торрес бу миллиардер “Хитойда демократия излаганларни ўлжа қилгани”ни таъкидлади ва унга тахминан 889 миллион доллар товон пули тўлаш жазосини ҳам тайинлади. Жавобгар эса айбловни рад этиб, Хитой расмийлари томонидан сиёсий таъқиб қурбони бўлганини даъво қилган.
Ҳибсга олинишидан олдин Гуо Венгуй Қўшма Штатлардаги энг нуфузли хитойлик диссидентлардан бири ҳисобланар эди. У Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стив Бэннон билан яқин ҳамкорлик қилган, дейилади хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА