АҚШда довул: 4 киши ҳалок бўлди, 670 000 аҳоли чироқсиз қолди
"Исайас" довули Америка Қўшма Штатлари Флорида штати қирғоғига етиб келиб, тўрт кишини ҳаётдан олиб кетди. Бир неча штатда электр таъминоти издан чиққан. Шанба куни Флорида, Алабама, Жоржия ва Миссисипида жами 670 000 истеъмолчи токсиз қолган.
Қурбонларнинг икки нафари уйи устига дарахт қулаб тушиши оқибатида вафот этган. Шамол тезлиги пасайган бўлса-да, кучли шамол, сув тошқини ва тўфон хавфи сақланиб турибди. Флоридада йўл ва кўприклар очиляпти. Пенсакола аэропортида эса шикастланиш сабабли тижорий парвоз тўхтатилган. Ҳокимият электр таъминоти тикланишини биринчи навбатдаги вазифа сифатида белгилаган.
Довул Мексика кўрфазидаги АҚШ нефть-газ ишлаб чиқариш корхоналарига ҳам жиддий таъсир кўрсатди: хом ашё қазиб олиш 69, табиий газ ишлаб чиқариш 57 фоиз вақтинча қисқатирилган. Таъминотдаги узилишни юмшатиш мақсадида Энергетика вазирлиги махсус захирадан 4 миллион баррелгача нефть ажратишга рухсат берди. Компаниялар эса денгиз платформаларига ходимларни қайтариб, ишлаб чиқаришни тиклашга киришган.
Мусулмон Зиё, ЎзА