Президент Дональд Трамп маъмурияти фуқаролари АҚШга кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхатига яна 36 давлатни қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар тарқатди “Washington Post” Давлат департаменти ички ёзишмаларига таяниб.

Бундан ўн кун аввал, аниқроғи 4 июнь куни Америка етакчиси 12 давлат, жумладан Афғонистон, Чад, Конго, Экватор Гвинеяси, Гаити, Сомали ва Эрон фуқаролари учун "сеҳрли диёр" эшигини бутунлай ёпган" эди. Бундан ташқари, етти мамлакат, жумладан Туркманистон, Куба ва Венесуэла фуқаролари Қўшма Штатларга боришини чекловчи фармон ҳам имзоланган.

- Трамп маъмурияти ой бошида эълон қилинган сафар тақиқи рўйъатини сезиларли даражада кенгайтирмоқчи, - дейилган нашр ахборотида.

Таъкидланишича, АҚШ визаси берилиши тўхтатиладиган юртлар сафига Африканинг 25 давлати, жумладан Миср ва Жибути, шунингдек Марказий Осиё, Кариб денгизи ва Тинч океани оролларидаги қатор давлатлар киритилган. Мазкур ички меморандум Давлат департаменти котиби Марко Рубио томонидан имзолангани ва шанба куни барча тегишли дипломатларга юборилгани қўшимча қилинган.

Хуллас, янги қора рўйхатда Ангола, Антигуа ва Барбуда, Бенин, Бутан, Буркина-Фасо, Кабо-Верде, Камбожа, Камерун, Кот-д'Ивуар, Конго Демократик Республикаси, Жибути, Доминикан, Эфиопия, Миср, Габон, Гамбия, Гана, Қирғизистон, Либерия, Малави, Мавритания, Нигер, Нигерия, Сент-Китс ва Невис, Сент-Люсия, Сан-Томе ва Принсипи, Сенегал, Жанубий Судан, Сурия, Танзания, Тонга, Тувалу, Уганда, Вануату, Замбия ва Зимбабве қайд этилган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ яна 36 давлат фуқаролари учун визани чеклаши мумкин