Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосида бунёд этилган “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюриб, ҳудудидаги муҳташам спорт иншоотлари билан яқиндан танишди.

Халқаро талаблар асосида қад ростлаган “Олимпия шаҳарчаси” Ўзбекистоннинг спорт мамлакати сифатида дунёга танилишидаги аҳамиятини, мажмуаларда нуфузли спорт мусобақаларини ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини эътироф этди.

Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари Президентининг махсус вакили Паоло Замполли яқинда фойдаланишга топширилган Миллий футбол марказидаги стадионлар, ўқув бинолари, спорт заллари, профессионал футболчи ва мутахассисларни тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация марказлари фаолияти билан танишиб, ушбу мажмуалар янги Ўзбекистоннинг спорт салоҳияти халқаро майдонда янада юксалаётганлигини юқори баҳолади.

Т. Рўзиев. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ вакили мамлакатимизнинг спорт салоҳиятини эътироф этди