АҚШ ва Япония гипер товушли ракетани тутувчи восита яратади
Пентагон расмийлари маълум қилишича, АҚШ Япония билан биргаликда гипер товушли ракетани тутиб олувчи қурилма устида иш олиб боряпти. Кун чиқар юрт томони ракета двигатели ва қувват воситаси компонентларини яратади. Бу аппарат гипер товушли қуролни ҳали объектни нишонга олаётган пайтдаёқ уриб тушириши керак.
Режага кўра, янги аслаҳа минтақа ҳаво мудофааси тизимининг бир қисмига айланади.
Аввалроқ Пентагондагилар АҚШ гипер товушли қуролдан ҳимояланиш учун зарур воситага эга эмаслигини айтиб, бу борада Россия ва Хитойдан ортда қолаётганини тан олган эди.