АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари муҳим минераллар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
10 июнь куни Остонада C5+1 муҳим минераллар мулоқоти иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Америка делегациясига Жанубий ва Марказий Осиё бўйича Президентнинг махсус элчиси Сержио Гор бошчилик қилди. Томонлар стратегик хом ашё, қазиб олиш соҳасига инвестиция киритиш ва барқарор таъминот занжирини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Саноат, энергетика ва технологияда муҳим минераллар ролига алоҳида эътибор қаратилди.
Гор Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё билан алоқаларни кенгайтириш ниятини билдирди ва минтақани стратегик аҳамияти ортиб бораётган муҳим ҳамкор деб атади. Шунингдек, АҚШ Тараққиёт молия корпорацияси (DFC) истиқболли савдо йўли сифатида Ўрта йўлакни ривожлантиришни ўз ичига олган ҳолда, қазиб олиш саноати, телекоммуникация ва инфратузилмага инвестиция киритиш масаласи кўриб чиқилаётганини ҳам эълон қилди.
С.Раҳимов, ЎзА