АҚШ ва Жанубий Корея “Java” тизимларини янгилашга чақирди
АҚШ ва Жанубий Корея расмийлари “Java” дастурлаш тизимида жиддий хавфсизлик заифликлари аниқлангани сабабли ташкилотлар ва фойдаланувчиларни дастурий тизимларни зудлик билан янгилашга чақирди.
Қўшма Штатлар Киберхавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этиш зарурлигини билдирди. “Oracle” компанияси “Java” учун хавфсизлик янгиланишини тақдим этди.
“Java” кенг қўлланиладиган Жанубий Кореяда бу масала алоҳида эътиборга олинди. Мамлакат расмийлари давлат ва хусусий ташкилотларни ахборот тизимларини зудлик билан янгилашга чақирган.
“JetBrains” тадқиқотига кўра, “Java” дастурлаш тизимининг жаҳондаги улуши 30 фоизни ташкил этади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА