Кеча АҚШ Сенатида федерал ҳукуматни молиялаштириш тикланиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси олтинчи марта қайтарилди.

Конгресснинг 54 аъзоси республикачилар томонидан илгари сурилган лойиҳани ёқлади, 45 депутат эса қарши овоз берди. Қонунчиларнинг икки етакчи партия томонидан тақдим этилган шунга ўхшаш қонун лойиҳалари бўйича бир фикрга келиш мақсадидаги аввалги уринишлари ҳам муваффақиятсизликка учраган. Натижада “шатдаун” атамаси билан машҳур бўлган ҳолат давлат идоралари фаолиятига сезиларли салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, куни кеча солиқ хизмати ходимлари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилди.

Мамлакат Ғазначилик департаменти баёнотида айтилишича, Ички даромад хизмати ходимлари янги бюджетни ишлаб чиқиш якунланаётган бир вақтда ўз ҳисобидан "дам олишади".

- Ушбу ҳақ тўланмайдиган таътил пайти сиз вазифангизни бажармайсиз ва иш ҳақи олмайсиз, - дейилган Ғазначилик департаментининг “барча солиқ идоралари ходимларига” йўллаган хабарномада. - Тасдиқланган йиллик, касаллик ва судга чиқиш таътиллари жорий давр учун бекор қилинади.

Солиқ ходимларидан иш жойида бўлмаслик сўралди. “Сизга қонунан ишлаш тақиқланади”, дейилган мактубда.

Ҳужжатда айтилишича, айрим ходимлар агентлик раҳбарияти розилиги билан ва истисно тариқасида вазифасини бажаришда давом этади.  

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Сенати молиялаштириш ҳақидаги қонун лойиҳасини яна маъқуллай олмади