АҚШ президенти Дональд Трамп ҳокимиятни Жо Байденга топшириш учун зарур бўлган дастлабки амалиётларга киришди
Дональд Трамп умумий хизматлар бошқармасига ҳокимиятни Жо Байденга топшириш учун зарур бўлган дастлабки амалиётларга киришиш бўйича топшириқ берди.
Аввалроқ “CNN”да мазкур бошқарма ва унинг раҳбари Эмили Мерфи сайланган президент ғалабасини эътироф этиб, ҳокимиятни топшириш ишларини бошлашга тайёрлиги айтилганди.
Трамп тегишли топшириқни берганидан сўнг ҳам Tвиттердаги саҳифасида мағлубиятни тан олмаган. АҚШнинг навбатдаги раҳбари инаугурацияси 2021 йилнинг 20 январида бўлади.