АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Хитойни халқаро ташкилотлар ва келишувларда ривожланаётган давлат мақомидан маҳрум этишга ҳаракат қилмоқда. “Хитой ривожланаётган мамлакат эмас”, деб номланган қонун лойиҳаси қуйи палатада 415 овоз билан маъқулланди, деб хабар берди “The Hill” нашри.

Қонун лойиҳаси Давлат котибига “ХХРнинг мақомини ривожланаётган мамлакатдан ўрта даромадли ёки юқори даромадли мамлакатга ёхуд АҚШ ва Хитойни ўз ичига олган барча халқаро ташкилотларда ривожланган давлатга айлантиришга йўналтирилган ўзгаришларни” амалга ошириш талаби қўйилди.  

Мазкур уринишлар қанчалик муваффақиятли бўлишидан қатъий назар, АҚШ Хитойнинг “имтиёзли режим”дан фойдаланмаслиги ва “ривожланаётган давлат мақоми туфайли ташкилий ёрдам” олмаслигини таъминлаши керак, дейди қонунчилар.

Вакиллар палатаси матбуот хизмати маълумотига кўра, АҚШ ҳукумати Конгрессга ушбу чора-тадбирларнинг барчасини амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳақида ҳисобот бериши лозим.

“Хитой иқтисодиёти ҳажми бўйича Америкадан кейин иккинчи ўринда туради. Қўшма Штатлар ривожланган давлат, деб билинади, Хитой билан ҳам шундай бўлиши керак”, деди қонун лойиҳаси муаллифларидан бири Янг Ким.

Хитой “халқаро ташкилотлардан тараққиёт ёрдами ва кредитлар” олиб, “ривожланаётган давлат мақомини суиистеъмол қилмоқда”, деди у.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Хитойни ривожланаётган давлат мақомидан маҳрум қилмоқчи