АҚШ Хитойнинг 37 ташкилотига қарши экспорт чекловини жорий этди. Қўшма Штатлар савдо вазирлиги эълон қилган ҳужжатга кўра, ушбу тузилмалар Америка миллий хавфсизлигига қарши ҳаракати учун жазоланган.
– Саноат ва хавфсизлик бюроси 37 ташкилотни экспортни мувофиқлаштириш ва маъмурийлаштириш доирасига киритди, – дейилган махсус ҳисоботда. – ХХРнинг мазкур тузилмалари АҚШнинг миллий ва хорижий сиёсий манфаатига қарши ҳаракат қилаётган ташкилотлар сифатида тегишли рўйхатга киритилган.
Хабарда қўлланган чекловлар қисман Россияга товар етказиб берилаётгани билан боғлиқлиги ҳам айтилган.