Америка ҳарбий транспорт самолётлари ҳарбийларни Европага ташишни бошлади, деб хабар берди CBS телеканали .

Телеканалнинг берган маълумотида айтилишича, Америка армиясига қарашли тахминан икки минг жангчи  Шимолий Каролина штатидаги Форт-Брэгг ҳарбий қисмдан C-17 Globemaster самолётларида олиб келинган. Уларнинг асосий қисми Польшага жойлаштирилади, қолганларининг манзили вақтинчалик Германия бўлади.

Куни кеча Пентагоннинг расмий вакили Жон Кирби тахминан икки минг аскар Европага жўнатилаётгани ҳақида маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, бу ерда гап 82 чи ҳаво-десант дивизияси ва 18 чи ҳаво-десант корпуси ҳақида бормоқда.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу хабарга изоҳ берар экан,  америкалик аскарларнинг Европага Россия чегаралари яқинига жойлаштирилиши вазиятни юмшатишга хизмат қилмаслигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, ушбу вазиятда Москванинг хавфсизлик ва манфаатларини таъминлаш учун амалга оширадиган ҳар қандай ҳаракати мутлақо тушунарлидир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Европага қўшимча ҳарбийларни жўнатишни бошлади