АҚШ Эронга қарши ҳарбий зарбалар бериш режаларини тайёрламоқда
Оқ уй раҳбари Дональд Трамп 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларга қадар Эронга ҳужум қилинмаслигини маълум қилганига қарамай, америкалик ҳарбийлар ушбу мамлакатга қарши зарба бериш вариантларини кўриб чиқмоқда.
“Анадолу” ахборот агентлиги ёзишича, Қўшма Штатлар ҳарбий-денгиз кучларининг учта авиаташувчи кемаси Яқин Шарқ томон ҳаракатланмоқда.
Айни пайтда АҚШ ҳарбийлари Эроннинг дрон ва ракета арсеналлари, энергетика объектлари ҳамда бошқа ҳарбий нишонларига зарба бериш режаларини ишлаб чиқмоқда.
Эҳтимолий нишонлар орасида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг қўмондонлик марказлари ва штаб-квартиралари ҳам тилга олинган. Берилган маълумотларга кўра, АҚШ томони ушбу ҳарбий ҳаракатларни Конгресс оралиқ сайловларидан сўнг амалга оширишни мўлжалламоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА