АҚШ - Эрон сулҳи ортидан нефть арзонлашди
Бир неча ойлик кескинликдан сўнг АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафта ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Жаҳон иқтисодиёти учун ижобий воқеа сифатида баҳоланаётган бу қадам нефть нархи кескин пасайишига олиб келди.
Бугун Президент Дональд Трамп АҚШ ва Эрон икки ҳафта мобайнида ҳарбий ҳаракатни тўхтатиш бўйича келишувга эришганини маълум қилди ва ўз баёнотида мазкур келишувни “икки томонлама сулҳ” деб атади.
Битим тузилгандан сўнг нефть бозорида маҳсулот арзонлашди: бир баррель учун “Brent crude oil” 94,43 доллар (13,6 фоиз), “WTI crude oil” эса 96,82 доллар (14,3 фоиз)гача пасайди. Март ойининг ўзида нефть нархи 50 фоиздан ортиқ ошган эди.
Сўнгги бир ярим ой давомида тўқнашув томонлари асосан энергетика инфратузилмасига зарба беришга зўр бериши жаҳон энергия бозорида жиддий хавотир келтириб чиқарган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА