АҚШ Эрон билан низода “MQ-9 Reaper” дронларининг қанчасидан айрилди?
АҚШ ҳарбий кучлари Эрон билан тўқнашув давомида ўз ихтиёридаги “MQ-9 Reaper” дронларининг тахминан 25 фоизидан айрилган. Бу ҳақда манбаларга таяниб “The Washington Post” нашри хабар берди.
Маълумотга кўра, йўқ қилинган, ҳар бири тахминан 50 миллион долларга тенг 45 дрон Ҳурмуз бўғози ҳудудида Эрон учун осон нишонга айланган. Бундай қурилма разведка олиб бориш ҳамда аниқ зарба бериш мақсадида паст ва секин учади. Айнан шу жиҳат дронлар йўқ қилинишини осонлаштирган. Шу тариқа умумий зарар 1,3 миллиард доллардан ошган.
Юзага келган вазият асносида Пентагон “MQ-9 Reaper” мосламаларидан фойдаланишни босқичма-босқич камайтириб, захирани тўда бўлиб ҳужум қилиш ҳамда разведка олиб бориш имконига эга арзонроқ дронлар билан тўлдиришни режалаштирмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА