АҚШ демократлари Трампдан Исроилнинг ядровий мақомини ошкор қилишни талаб қилмоқда
Қўшма Штатлар Вакиллар палатасидаги бир гуруҳ демократлар Трамп маъмуриятига Исроилнинг ядровий дастурини расман тан олишни сўраб мурожаат қилишди, деб ёзди “The Washington Post” газетаси.
Ташаббус муаллифларининг таъкидлашича, Эрон билан кескинлик шароитида Вашингтон хавфларни баҳолаш ва эҳтимоли бўлган урушнинг олдини олиш учун кўпроқ шаффофликка муҳтож.
Конгрессменлар Давлат департаментидан Исроилнинг ядро ёқилғиси аниқ қаерда ишлаб чиқарилишигача бўлган батафсил ҳисоботни талаб қилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА