Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг халқ дипломатияси бўйича ходими Харрис Липском ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўқитувчилар малакасини ошириш бошқармаси бошлиғи Наргиза Қўчкорова ташаббуси билан “English-Speaking Nation: English Summer Excellence Training (ESN: ESET)”дастури доирасида 40 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси мамлакатимизга келди.

Ушбу экспертлар ҳозир юртимиздаги умумтаълим мактабларининг 520 нафар инглиз тили ўқитувчиси учун 120 соатлик ўқув машғулоти ўтказмоқда. 16 кунлик мазкур тренинг муаллимларимизга инглиз тилида сўзлашиш, ёзиш, тинглаш ва ўқитиш кўникмасини оширишга кўмаклашади.

19 июндан иш бошлаган америкалик мутахассислар 8 июлга қадар Нукус, Навоий, Зарафшон, Шаҳрисабз, Денов, Жиззах, Гулистон, Ангрен, Қўқон ва Фарғона шаҳарларидаги ўрта мактаб ўқитувчилари билан амалий машғулот, тренинглар кундалик фаолиятда инглиз тилидан фойдаланиш, шунингдек, синфда дарс бериш ва ўқувчи билан мулоқот қилишда ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган. Хорижлик экспертлар 30 нафар маҳаллий ўқитувчи билан биргаликда ўқувчиларга ҳам дарс беради. Умумий инглиз тили ва синфда инглиз тили бўйича амалиётдан ташқари, ESN: ESET дастури ўқитувчиларга инглиз тилида таълим бериш ва фақат инглиз тилида олиб бориладиган ихчамлаштирилган микро-ўқитиш сессиясида якуний тақдимот ўтказишда яқиндан ёрдам беради. Бундан ташқари дастур ўқув жараёнини янада кучайтириб, муаллимларимиз келажакда ўз синфида фойдаланиши мумкин бўлган зарур воситалар билан таъминлайди.

“The English-speaking Nation: Summer Excellence Training (ESN: ESET)” дастури Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчиларининг синфда инглиз тили компетенцияси ва дарс ўтишни кучайтиришга қаратилган умуммиллий ташаббуси саналган “English-Speaking Nation: Secondary Teacher Training Program (ESN: STT)” дастурининг таркибий қисмидир. Мазкур лойиҳа уч йил давомида республикамиздаги 15 000 нафаринглиз тили ўқитувчисини қамраб олиши кўзда тутилган.

“English-Speaking Nation” Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида йўлга қўйилган, таълим соҳасидаги ислоҳотни қўллаб-қувватловчи ҳамкорлик дастуридир. Халқаро таълим бўйича Америка кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти лойиҳани амалга оширишда шерик ҳисобланади.

Мазкур кенгаш халқаро таълим, академик алмашинув ва чет элда тил ўрганиш бўйича етакчи ташкилот сифатида таълимни ривожлантириш ва тадқиқ этишда мукаммал халқаро алоқалар ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш йўлида иш олиб боради. Тузилма 2018 йил Тошкентдаги офисини қайта очди ва ҳозир мамлакатимизда FLEX, American Windows, Uzbekistan Business Leaders (UBL) ва Марказий Осиё университетлари Ҳамкорлик дастури (UNiCEN) каби 13 та дастурни бошқаради.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ билан яна бир қўшма умумий таълим дастури иш бошлади