АҚШ армияси ҳарбийлар учун СИга асосланган чатбот ишлаб чиқмоқда
Бундан кўзланган асосий мақсад ҳарбий хизматчилар эҳтиёжига мослаштирилган чатбот яратишдир.
АҚШ армияси ҳақиқий жанговар миссия ёрдамида олинган маълумотга асосланган сунъий интеллект тизими ишлаб чиқмоқда. Асосий мақсад – ҳарбий хизматчилар эҳтиёжига мослашган чатбот яратиш. Армия бош технология ходими Миллер “Wired” нашрига берган интервьюсида Украинадаги уруш ва Эронга қарши “Эпик ғазаб” амалиёти маълумотларини ўз ичига олган муҳим маълумотлар базаси тузилганини айтди.
“Victor” деб номланган прототип тизими “Reddit”га ўхшаш форумни “VictorBot” деб номланган чатбот билан бирлаштиради. Платформа аскарларга маълум миссиялар учун электрон уруш тизимларини қандай созлаш каби тегишли маълумотларни тақдим этади. “VictorBot” шунингдек, саволларга жавоб беради ва фойдаланувчиларни фойдали муҳокамалар ва ресурсларга йўналтиради.
Армия лойиҳани ишлаб чиқиш учун ташқи пудратчи билан ҳамкорлик қилмоқда, аммо пудратчининг номи ҳали ошкор қилинмади, чунки шартнома ҳали имзоланмаган.
С.Раҳимов, ЎзА