Қўшма Штатлар Афғонистонга 204 миллион долларга яқин қўшимча гуманитар ёрдам беради.

Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди.  

– Биз Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 204 миллион долларга яқин қўшимча гуманитар ёрдам кўрсатмоқчимиз, – деди Нед Прайс.  

Шу тариқа 2021 йил августидан буён ёрдамнинг умумий миқдори 720 миллион долларга етади. Баёнотга кўра, бу пуллар озиқ-овқат ва сув сотиб олиш, асосий тиббий хизматларни тақдим этиш, Афғонистон халқини бошпана ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, гендер асосидаги зўравонликка қарши курашга ҳисса қўшиш, ички кўчирилганларнинг реинтеграциясини рағбатлантиришга мўлжалланган.  

– Америка Қўшма Штатлари афғон халқининг гуманитар эҳтиёжларини қўллаб-қувватлашга содиқ қолади, – дея қўшимча қилди Нед Прайс.  
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Афғонистонга 204 миллион доллар ажратади