Пара пауэрлифтинг бўйича Таиландда давом этаётган жаҳон кубогида аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган ҳамюртимиз Ақидахон Ахтамова 104 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, куни кеча мусобақада аёллар ўртасида -67 кг вазн тоифасида Қудратой Тошпўлатова 122 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, эркаклар ўртасида  -65 кг вазн тоифасида Санжар Аллаберганов 177 кг натижа билан кучли учликдан жой олди ва бронза медалига эга чиққан эди.

Паттайя шаҳрида ўтаётган жаҳон кубоги бугун, 11 май куни якунланади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ақидахон Ахтамова жаҳон кубоги ғолиби