Айни пайтда пойтахтимизда Марказий Осиё давлатларининг БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасидаги минтақавий ҳамкорлик мавзусида юқори даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро анжуман иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида бугунги конференция терроризмга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини ҳамда тинчлик, инсон ҳуқуқлари ва умумбашарий тараққиёт каби қадриятларнинг аҳамиятини эслатишини таъкидлади.

– Одамлар бу қадриятларни кундалик ҳаётида кўрмаса, тарқоқлик ва экстремизм кучаяди, – деди Бош котиб.

Эслатиб ўтамиз, халқаро конференция Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббуси доирасида ташкил этилди.

Анжуманда Европа Иттифоқи, Марказий ва Жанубий Осиёнинг миллий ва хорижий таҳлил марказлари масъул ходимлари ва етакчи экспертлари, донор давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этмоқда.

Антониу Гутерриш ўн йил аввал Марказий Осиёда Глобал стратегияни амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилган ва уни БМТ билан яқин ҳамкорликда босқичма-босқич амалга ошириб келаётган Марказий Осиё давлатларининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди.

Гўзал Сатторова,
Носиржон Ҳайдаров, (сурат) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Антониу Гутерриш: “Тошкент конференцияси терроризмга қарши курашда кучларни бирлаштириш муҳимлигини эслатади”