Ободонлаштириш, газ, электр ва сув таъминоти сингари коммунал хизмат кўрсатиш идораларининг заҳматкаш ишчи-ходимлари совуқни-совуқ демай, зиммасидаги вазифани сидқидилдан бажариб, кўпчиликнинг ҳурматини қозонмоқда.

Касаба уюшмалари томонидан ана шундай фидойи касб эгаларининг меҳнат муҳофазаси, иш жараёнидаги шарт-шароитларидан бохабар бўлиш ҳамда уларни муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор кўрсатилмоқда.

Чунончи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Наманган вилояти кенгаши меҳнат-техник, меҳнат-ҳуқуқ инспекторлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари жамоатчилик назорати асносида ходимларга яратилаётган шароитлар, уларга махсус кийим-бош, шахсий ҳимоя воситалари, овқатланиш ва маиший шароитлар яратилганлиги ҳамда хавфсизлик техникаси меъёрларига риоя қилиниши ҳолати обдон ўрганилмоқда.

Бугунги кунда истеъмолчиларга тоза ичимлик сувини етказиб берувчи «Наманган сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 592 та сув иншооти, хусусан, 543 та сув олиш, 49 та сув узатиш ва тарқатиш иншооти ҳамда 5836,2 километр ичимлик суви тармоқлари мавжуд.

Тасдиқланган жадвалга асосан жамият бўйича куз-қиш мавсумида тизимнинг барқарор ишлаши учун вилоят штаби ҳамда фавқулодда ҳолатлар учун «Авария ҳолатларини бартараф этиш» штаби тузилган. Айни вақтда мавжуд 23 та авария ҳолатини бартараф этиш гуруҳи таркибида 251 ишчи ва уларга 46 та махсус техника воситаси сафарбар этилган. Бундан ташқари, зарур вазиятларда аҳолига 20 та махсус транспорт воситаси орқали ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Юртимизда ўтган ҳафта кузатилган аномал совуқ туфайли юзага келган носозликларни бартараф этишда коммунал соҳа ходимлари куну-тун ишлашди. Қишнинг қаҳратонида ўз ишини фидойилик билан давом эттирган қаҳрамонлар меҳнати акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, олқишларга сазовор бўлди.

Айниқса, «Наманган сув таъминоти» МЧЖ Наманган шаҳар бўлими авария-тиклаш хизмати ходимларининг вилоят марказидаги «Даштбоғ» МФЙ Тўрақўрғон кўчасида жойлашган диаметри 500 миллиметр бўлган ичимлик суви тармоғида юзага келган носозликни изғирин ҳароратга қарамай бартараф этишда кўрсатган катта матонати таҳсинга лойиқ.

Ўз «пости»да алоҳида фидокорона меҳнат қилган сувсозлар навбатдаги иш жараёнида Касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилояти кенгаши томонидан муносиб рағбатлантирилиб, уларга дам олиши ва саломатлигини тиклаш мақсадида Хоразмга саёҳат ҳамда Косонсой сиҳатгоҳига бепул йўлланмалар берилди.

<iframe width="1280" height="721" src="https://www.youtube.com/embed/uM-Glf9XAaw" title="Аномал совуқда қаҳрамонлик кўрсатган сувсозлар тақдирланди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аномал совуқда қаҳрамонлик кўрсатган сувсозлар тақдирланди (+видео)