Охирги 2-3 йилда пойтахтимиз атмосфера ҳавосининг ёмонлашуви бўйича турли халқаро рейтингларда «юқори» ўринларда қайд этилмоқда. Бунинг олдини олиш ва барқарор экологик муҳитни сақлаб қолишнинг ягона йўли эса дарахтларни кўпайтириш ва борларини сақлаб қолишдир.

Афсуски, давлат раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган бўлсада, айрим ҳудудларда дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш ҳолатлари учрамоқда.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Анҳор-Локомотив» боғи  ва унга туташ ҳудудларда кўп квартирали уй-жойлар, меҳмонхона ва спорт мажмуаси қурилиши режалаштирилганлиги  ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.  

Бу эса кенг жамоатчилик ва «Анҳор-Локомотив» боғи яқинида истиқомат қилувчи аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.  

Айни шу ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Пўлатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига ДEПУТАТЛИК СЎРОВИ юборилди.

Сўровда «Анҳор-Локомотив» боғини маданий ҳордиқ чиқариш ва дам олиш маскани сифатида сақлаб қолиш чоралари белгиланганми, боғ ва унга туташ ҳудудларда кўп квартирали уй-жойлар, меҳмонхона ва спорт мажмуаси қурилиши қонун ҳужжатларига қанчалик мувофиқ келади, деган мазмундаги саволлар кўтарилган.  

Қайд этиш лозимки, бугун атмосфера бузилиши ва бошқа кўплаб экологик муаммоларнинг олдини олишда ноқонуний қурилишларни тўхтатиш, яшил майдонларни кўпайтириш долзарб аҳамиятга эга. Бу борада Экопартия депутатининг ушбу сўровида кўтарилган масалалар пойтахт марказидаги дам олиш масканини сақлаб қолиш ва тоза экологияга ҳисса қўшишга хизмат қилади.

М. Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Анҳор-Локомотив» боғи қурилиш майдонига айланяптими?