Ангренда янги спорт майдончаси иш бошлади
Ангрен шаҳридаги Ғафур Ғулом маҳалласи ҳудудида “Ташаббусли спорт” лойиҳаси доирасида замонавий универсал спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барпо этилган мазкур спорт майдончасининг очилишига бағишланган тадбирда иштирок этган Ангрен шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари, нуронийлар ва мактаб жамоаси Ташаббусли спорт” лойиҳаси ортидан яратилган спорт майдончасида шуғулланган ёшлар орасидан келажакда ватанимиз шарафини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қиладиган маҳоратли спортчилар етишиб чиқишига тилак билдиришди.

Ушбу спорт майдончаси ўқувчилар ва маҳалла ёшларининг жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиши, аҳолининг соғлом турмуш тарзига ошно бўлишида муҳим масканга айланишини эътироф этишди.
Т. Рўзиев, ЎзА