Мамлакатимизда тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, шунингдек, пандемия давридан кейин иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси билан ҳамкорликда “ANGREN XO‘JAND GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтди.  

“ANGREN XO‘JAND GROUP” қўшма корхонаси “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқаришга юқори технологиялар ва ноу-хауларни фаол татбиқ этиб, ички бозорни бойитадиган ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришда ёрдам берадиган қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.  

Корхона ишга тушиши натижасида дастлаб 40 та доимий янги иш ўрни яратилиши кутиляпти. Келгусида маҳсулот турларини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.  

Ўтган 2020 йилда Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказида 468 та юридик шахслар ва 547 та якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтган.  

Ғайрат Аҳмедов, Ангрен шаҳар Давлат 

хизматлари  маркази директори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангренда хорижий капитал иштирокидаги янги корхона иш бошлади