Тошкент вилоятида ўтган йили умумий қиймати 10 триллион сўм миқдоридаги 495 та ҳудудий лойиҳалар ишга туширилган. Улар асосида 20 минг 821 та иш ўрни яратилган. Аҳамиятлиси, ташкил этилган иш ўринларига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар, мунтазам ишсиз ёшлар жалб этилган.

Буни Ангрен шаҳрида ишга туширилган саноат корхоналари мисолида ҳам кўриш мумкин. Жумладан,“Angren steel company” масъулияти чекланган жамиятида мустаҳкамлаш буюмлари, жумладан, саморез, болт ва гайка ишлаб чиқарилади. Мазкур корхона 2020 йилнинг октябрь ойида ишга туширилган,82 та янги иш ўрни яратилган.

Таъкидлаш жоизки, ишга қабул қилинганларнинг кўпчилигини ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳамда ёшлар ташкил этади. Ҳозирга қадар бу ерда 7,8 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

– Меҳнат жамоамизда ишлаётган ходимларнинг кўпчилиги мен каби ёшлардан иборат, – деди корхонанинг мих ишлаб чиқариш цехи машинисти Аббос Исроилов. – Корхонада маҳсулотларнинг сифатли ва пишиқ чиқишида бу ерга ўрнатилган замонавий дастгоҳлар беминнат кўмакчи бўляпти. Иш жараёнлари мобайнида ҳар бир деталнинг ўз ўрнида бўлиши ҳамда аҳамиятига алоҳида эътибор қаратамиз.  

Ангрен шаҳрида ҳудудий инвестиция лойиҳалари асосида ишга туширилган корхоналардан яна бири “INVEST ZONE” қўшма корхонаси электропайвандли пўлат қувурлар ва швеллерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ушбу корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 20 минг тоннани ташкил этади. Корхона 2020 йилнинг июнь ойида ишга туширилган. Ўтган даврда 7,8 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шундан 6,5 минг тоннаси экспорт қилинган.  

Ҳозир бу ерда 18 та иш ўрни ташкил этилган. Келгусида корхона ўз фаолиятини кенгайтириш ҳисобига яна 50 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

А. МУСАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангрен шаҳрида янги инвестиция лойиҳалари аёллар ва ёшлар бандлигини таъминламоқда